БАЙРАМ ТУҲФАСИ

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ички туризм йўналишида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида ўтказилаётган тадбирлар натижасида аҳолининг саёҳатга бўлган қизиқиши кундан кунга ортиб бормоқда. Азал-азалдан ўзининг чиройи, бой тарихий иморатлари билан барчанинг эътиборини жалб қилиб келаётган кўҳна ва навқирон Ургенч ва Хива шаҳарлари ҳали-ҳануз ўзининг кўркамлигини йўқотгани йўқ. Бу қадимий шаҳарларни кўришни ҳамма орзу қилади.

Бухоро давлат университети маъмурияти ҳамда ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси томонидан 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан  50 нафар профессор-ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабалар учун айнан шу қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳат ташкил этилди. “Dream tour” туристик  фирмаси билан ҳамкорликда уюштирилган икки кунлик саёҳат давомида Ургенч ва Хива шаҳрининг тарихий обидалари ва муборак қадамжолари зиёрат қилинди. Саёҳатчилар улуғ аждодларимизнинг илм-фан, маданият ва маънавият ривожига қўшган ҳиссаси ва Ватанимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини янада юксалишидаги уларнинг роли ҳақида чуқур таассуротларга эга бўлишди.

Касб байрами кунларида ташкил этилган саёҳатдан устоз-шогирлдар мамнун ва кўтаринки кайфиятда қайтиб келишди.

БухДУ КУҚ раиси

С.Қ. Қаҳҳоров

       

Print Friendly, PDF & Email