БЕҒУБОР ҚАЛБЛАР ҚУВОНЧИСАН – БОЛАЖОН!

      2018 йил 30 май куни Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича  Бухоро шаҳар кенгаши бошқаруви бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида “С.Раҳимов” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кам таъминланган, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож  оилаларнинг фарзандлари учун  Бухоро шахрида жойлашган “Ситора” болалар боғида байрам тадбири ташкил этилди. Ушбу байрам тадбирида 80 нафардан ортиқ болажонлар иштирок этишди.   Тадбир давомида “Ситора” болалар дам олиш мажмуидаги барча аттракцион ва ўйин майдончаларида болалар бепул дам олдилар. Бу эса уларнинг қувончига- қувонч қўшди.

    Тадбир якунида болаларга фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича  Бухоро шаҳар кенгаши бошқаруви бошланғич касаба уюшма қўмитасининг  совғалари тақдим этилди.

Т.Қулиев
Ўзбекистон давлат муассасалари ва
жамоат хизмати ходимлари касаба
уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email