Бола шодлигидан олам мунаввар

Жорий йилнинг 29 май куни Бухоро “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида 1 июнь Халқаро  болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан  “Бола шодлигидан олам мунаввар” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Бухоро шаҳридаги 27-сон мактабгача таълим муассасаси ўз  концерт дастурлари билан қатнашиб,  шеърлар, қўшиқлар ва чиройли рақслар ижро этишди. Концерт дастури интернат тарбияланувчиларига хуш кайфият бағишлади. Тадбир сўнгида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи маъмурияти томонидан болажонларимизга байрам дастурхони ва совғалар топширилди.
С.Имомова
Бухоро “Мурувват” ногирон  болалар учун
интернат уйи касаба уюшма қўмитаси раиси
Print Friendly, PDF & Email