Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг Анжумани

      Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Республика Мувофиқлаштирувчи гуруҳининг 2018 йил 17 майдаги 10-сонли йиғилиш баёни ижросини  таъминлаш ҳамда 2018 йилги ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этишда жонбозлик кўрсатган корхона, ташкилотлар ҳамда оромгоҳларда фаолият юритган энг фаол ва ташаббускор ходимларни рағбатлантириш мақсадида жорий йилнинг 15 сентябрь куни 2018 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми якунлари бўйича Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг Анжумани ўтказилди.

        Вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи томонидан тавсия этилган “Энг намунали болалар оромгоҳи” кўрик-танлови  ҳамда “Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми ташкилотчилари ҳамда болалар оромгоҳлари ходимлари” танлови ғолиблари тегишли корхона, ташкилот ва идоралар томонидан номинациялар бўйича рағбатлантирилди.

        Шунингдек, Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг Анжуманида “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи”, “Энг ғамхўр ҳомий”, “Энг жонкуяр ҳоким”, “Энг яхши ҳамкор”, “Энг масъулиятли ташкилотчи”, “Энг намунали стационар оромгоҳ” номинациялари ғолиблари вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.

       Анжуман доирасида болалар гуруҳлари ва  вилоят таниқли санъаткорлари ижросида концерт дастури намойиш этилди.

  Матбуот хизмати.

Print Friendly, PDF & Email