Бургутлар — Ёшлик ва дўстлик элчиси…

Шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги замонда мамлакатларни дунёга машҳур қилаётган соҳа бу, Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек, маданият ва спорт соҳасидир. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими тубдан ислоҳ этилмоқда. 

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари ўртасида “Бургутлар” ҳарбий-спорт мусобақаси ташкил этилиб, мусобақанинг биринчи  босқичи жорий йилнинг 7 апрель куни кўҳна ва боқий Бухоро шаҳрида бўлиб ўтди.

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятининг командалари 9 та шарт асосида куч синашди. Асосий мақсад-ўқувчи ёшларни ҳарбий-амалий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ҳамда ёшларни спорт ўйинларига оммавий тарзда жалб қилиш, соғлом турмуш тарзига риоя қиладиган ватанпарвар, баркамол авлодни тарбиялашдан иборатдир.

Кўтаринки ва қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган бу мусобақада ИИВ Бухоро академик лицейнинг “Бургутлар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Барча мусобақа иштирокчилари ва ғолибларини Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Алиев табриклаб, уларга Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг эсталик совғалари ва  дипломлари топширилди.

Мусобақада 1-ўринни эгаллаган ИИВ Бухоро академик лицейнинг “Бургутлар” жамоаси Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шарипова Шахноза

ИИВ Бухоро академик лицей

 касаба уюшма қўмита раиси 

Print Friendly, PDF & Email