Бирлашманинг 2015 йил 1 ярим йиллик иш режаси асосида 24 мартда тасдиқланган ўқув режасига биноан, 2015 йил апрел ойида бирлашманинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мутахассилари томонидан Бухоро тиббиёт институт ва коллеж, нефтгаз ва политехинка коллежи битирувчилари ҳамда барча тармоқларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассислар ва вакиллари иштирокимда ўқув семинарлари ўтказилган.
Бундан ташқари шаҳар, туманларда, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутахассислари томонидан “Ҳалқаро меҳант ташкилоти” томонидан ратификация қилинган конвенциялари ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларида бўйича 2498 нафар фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ўқув-семинарлар ўтказилган.
Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши тизимига қарашли корхона, муассаса ва ташкилотларда 28 апрел – «Бутунжаҳон меҳнат муҳофазаси куни»ни ўтказиш тўғрисида 2014 йил 17 мартда 21-22“о”-сонли Раёсат қарори билан 1 апрелдан 30 апрелгача вилоятдаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида «Меҳнат муҳофазаси ойлиги» деб эълон қилинган.
Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида 2015 йил 28-апрел “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишлаб семинар-тренинги ташкил этилди. Семинар кун тартибида «ЯШИЛ ИШ ЎРИНЛАРИ» иқтисодиёт, экология ва инсон саломатлиги ўртасидаги мувозанатдир!, Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун талабларини бузганлик учун иш берувчиларнинг қонун олдидаги жавобгарлиги, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиниши тўғрисидаги мавзулари ўрганилди.
Семинарда 175 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Семинарда меҳнатда майиб бўлган ногиронлар ҳам қатнашиб, ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Семинар йиғилиши Бухоро телевидениеси телемухбирлари томонидан тасвир лентасига туширилиб, 2015 йилнинг 28-29 апрел кунлари эфир орқали намойиш этилган.