Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин

    Бухоро мухандислик- технология институти жамоаси томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, касалманд, ногиронларга меҳр- мурвват кўрсатиш анъанага айланган.

    Ўзбекистон Республикаси Мустакиллигиннг 27 йиллик байрами арафасида шундай хайрия тадбирлари ташкил этилди. Тадбирни ташкил этиш ва ўтказишга масъуллик  касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Очилов, илмий ишлар бўйича  проректор Н.Садуллаев ҳамда деканатлар зиммасига юклатилди. Институт жамоаси Бухоро шаҳрида жойлашган 32-меҳрибонлик уйи, 24-кўзи ожиз болалар махсус  мактаб -интернати, “Мурувват” ногирон болалар учун ҳамда ногирон аёллар учун интернат уйларидаги болалар ва хотин-қизлар ҳолидан хабар олиб, озиқ- овқат маҳсулотлари, ўқув қуроллари, кийим- бош, хўжалик моллари ва кундалик эхтиёж анжомларидан иборат  совға- саломларни  етказдилар.

     Тадбир доирасида 32-меҳрибонлик уйи, 24- махсус мактаб-интернат  тарбияланувчилари билан давра суҳбатлари ташкил этилиб,  республикамизда юз бераётган улкан ўзгаришлар ҳақида  сўзлаб берилди.

 Ш.Очилов

БухМТИ касаба уюшма

қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email