“ХОТИРАНГИЗ ҚАЛБИМИЗДА МАНГУ”

2018 йил 26 январь куни Бухоро давлат университети фаоллар залида “Хотирангиз қалбимизда мангу” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси мудири С.С.Рауповнинг “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов – буюк давлат ва сиёсат арбоби” мавзусидаги рисоласининг тақдимоти ўтказилди.

Профессор-ўқитувчилар ва ижодкор талабалар томонидан Ислом Каримов хотирасига бағишлаб айтилган шеърлар барча тадбир иштирокчиларини хушнуд этди. Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов номидаги илмий-маърифий меъмориал мажмуа ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан олинган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

“Физика-математика” факулътети ва талабалар турар жойида ташкил этилган Хотира турнирида олий ўқув юрти талаба-ёшлари  спортнинг шашка, шахмат ва стол тенниси турлари бўйича беллллашдилар. Ғолиблар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Тадбирда  юқори  кўтаринки руҳда ўтди.

С.Қаҳҳоров        

БухДУ касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email