ИСЛОМ КАРИМОВ АСАРЛАРИ БИЛИМДОНИ

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Когон шаҳар кенгаши томонидан 30 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан яратилган асарларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида “Ислом Каримов асарлари билимдони” кўрик-танлови ўтказилди. Тадбирда ҳудудлар бўйича тармоқ ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимлардан ташкил топган 5 та жамоа иштирок этди. Жамоалар бешта шарт бўйича беллашган бўлиб, ғолибликни “Халқпарвар” жамоаси қўлга киритди ва касаба уюшмаси шаҳар кенгаши томонидан таъсис этилган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек ўрта махсус ва умумий ўрта таълим муассасалари  ўқувчилари ўртасида “Менинг Биринчи Президентим”  мавзусида иншолар кўрик — танлови ташкил этилди ва унда шаҳар ҳудудида жойлашган барча ўрта махсус ва умумий ўрта таълим муассасалари  ўқувчилари иштирок этди. Кўрик – танловнинг шаҳар босқичида фахрли биринчи ўринни Когон шаҳар 7-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчиси Турдиева Мафтуна эгаллади ва шаҳар кенгаши томонидан рағбатлантирилди.

Лола Джураева

Когон шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email