“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш тарбиячи” номинациясининг ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ўтказилаётган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови бўйича “Энг фаол ёш тарбиячи” номинациясининг вилоят босқичи якунланди. 

Энг фаол ёш тарбиячи” номинациясининг  1-босқичида жами 299 нафар ёш тарбиячилар иштирок этиб, Бухоро вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ва вилоят мактабгача таълим муассасалари бошқармаси билан ҳамкорликда кўтаринки руҳда ўтказилган танловнинг вилоят босқичида туман ва шаҳарлардан ғолибликни қўлга киритган 13 нафар ёш тарбиячилар ўзаро беллашишди.

Ёш тарбиячилар бешта шарт бўйича ўз билим ва истеъдодларини намойиш этиб,  ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра Қоровулбозор туман 3-сон МТМ тарбиячиси Эшонқулова Иқбол Аъламовна танловда фахрли 1-ўринни, Бухоро шаҳар 43-сон МТМ тарбиячиси Касимова Наргиза Туймиратовна 2-ўринни ва Когон шаҳар 8-сон МТМ тарбиячиси Эргашева Фирюза Давлатовна 3-ўринни эгаллашди.

Сардор Эргашев

Ёшлар бирлашмаси раиси

Print Friendly, PDF & Email