Мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича семинар

2018 йил 25 сентябрь куни  Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасида инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам бериш мавзусида семинар ташкил этилди. Мазкур семинарда 50 нафардан ортиқ бошланғич касаба уюшма қўмита раислари  иштирок этди.

Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилиш бўлим мудири Ҳ.Рўзиев ҳамда юридик бўлим мудири М.Арслонов сўзга чиқиб, мажбурий меҳнатни олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам бериш мавзусида  маъруза қилди.

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

 

Т.Қулиев

Давлат муассасалари ва жамоат

Хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email