Самарқандга саёҳат

Бухоро шаҳридаги “Шохруд” акциядорлик жамияти касаба уюшмаси  томонидан жорий йилнинг 26-27 май кунлари 21 нафар ишчи-ходимларнинг  Самарқанд шаҳрига   саёҳатлари  уюштирилди.

Саёҳат Самарқанддаги  буюк аллома  Имом ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Ундан сўнг Самарқанд шаҳридаги Гўри-Амир, Шоҳи Зинда мақбаралари, Улуғбек, Биби Хоним мадрасалари,  Регистон мажмуаси бўйлаб экскурсия уюштирилди.  Оламга машҳур шаҳарнинг мустақиллик йилларида бунёд этилган гўзал иншоотларига ташриф буюрилди. Мароқли ва мазмунли ўтган ушбу саёҳат  ишчи-ходимларга катта таассурот қолдирди

“Шохруд” АЖ касаба уюшма

 қўмитаси раиси Джўраева Зубайда

Print Friendly, PDF & Email