“СОҒЛОМ ОИЛА” ШИОРИ ОСТИДА

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ромитан туман кенгаши ташкилот муассасаларда ишловчи ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини жисмоний тарбия ва спортнинг оилавий турларига қизиқишини ошириш, оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали  оила аъзоларининг ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида жорий йилнинг 25-январидан 8- февралига қадар “Соғлом оила”  шиори остида Республика оилавий спорт мусобақаларининг 1-босқичи ўтказилди. Спорт мусобақаси Низом талаблари асосида ташкил этилди. Иштирокчилар спортнинг оммавий 8 та тури бўйича ўзаро беллашдилар. Мусобақанинг 1-босқичида муваффақиятли иштирок этган оилалар 2-туман тармоқ босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритишди. Мазкур оилавий спорт тадбири тумандаги 1,2,3,6,8,30,35- умумтаълим мактабларида юқори савияда ташкил этилди.

Тумандаги 1, ва 35-умумий ўрта таълим мактабларида намунали тарзда  ўтказилган спорт мусобақалари натижаларига кўра Б.Шариповлар оиласининг “Бургутлар” жамоаси 1-ўринни, Ш.Файзуллаевларнинг “Бўрон” жамоаси 2-ўринни, А.Алиевларнинг “Эпчиллар” жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.  Мусобақа ғолиблари ва унда фаол иштирок этган иштирокчилар касаба уюшма қўмитасининг Дипломи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қудратов Шавкат

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси

Ромитан туман  кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email