“Соғлом жамиятда соғлом оила”

            2018 йил 26 январь куни Когон туманидаги  1-умумтаълим мактабида “ Соғлом оила” спорт мусобақасининг 1-босқичи ўтказилди. Спортнинг 8 тури бўйича беллашувларда 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиларидан Ёдгоров, Нарзуллаев, Қувватов ва Раҳматовлар оиласи, Когон туман маданият бўлимидан Камолов, Бозоровлар оиласи ҳамда  1-сон мактабгача таълим муассасасидан  Худойқулов ва Саъдуллаевлар оилалари иштирок этишди. Мусобақа якунларига кўра 1-ўринни Когон туман маданият бўлимидан Камоловлар оиласи, 2-ўрин ва 3-ўринни 1-умумтаълим мактабидан  Нарзуллаевлар, Ёдгоровлар оилалари эгаллашди. Ғолиблар туман кенгашининг   совғалари ва  дипломлари билан тақдирландилар.

Таълим, фан ва маданият ходимлари Когон туман

кенгаши раиси Г.Раҳматова

Print Friendly, PDF & Email