СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

            Ромитан қурилиш ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш,улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида  4 апрель куни  касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан эркаклар ўртасида мини футбол ва аёллар ўртасида волейбол мусобақалари ўтказилди. Мусобақаларда  коллежнинг 14 нафар  эркак  ҳамда 12 нафар аёллари иштирок этдилар. Ғолиблар касаба уюшмасининг совғалар билан тақдирландилар.

Ромитан қурилиш ва хизмат кўрсатиш

касб-ҳунар коллежи касаба уюшма

қўмитаси раиси Рўзиев Фаррух

Print Friendly, PDF & Email