“Таъзим сизга азиз устозлар”

1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан  Ғиждувон туманидаги  таълим муассасаларида  узоқ йиллар фаолият олиб бораётган ўқитувчи, изланувчан педагог ходимлар иштирокида байрам тадбири ташкил этилди.

Шунингдек, нафақахўр, касалманд, ногирон, боқувчисини йўқотган ўқитувчи ва мураббийлар ҳолидан хабар олинди ва уларга моддий-маънавий кўмак кўрсатилди. Бундан ташқари ташкилотларда ўқитувчилик, мураббийлик касбини улуғловчи, илм олишни тарғиб қилишни, таълим соҳасида эришилаётган ютуқларни кўрсатувчи кўргазмалар ташкил этилди. Байрам арафасида тармоқда узоқ йиллар давомида меҳнат қилган фахрийлар, давлат мукофотларига сазовор бўлган устозлар, муваффақиятларга эришган ўқитувчи ва педагоглар сулоласи билан учрашувлар ўтказилди.

 Ю.Ш.Ҳомидов

Таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси Ғиждувон туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email