Ўқитувчилар ҳамиша эъзозда

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти Бухоро филиали томонидан Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб “Таъзим сизга, азиз устозлар!” номли тадбир ташкил этилди. Унда 30 нафардан ортиқ фахрий педагоглар,  институт ўқитувчи ва ходимлари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар халқ таълими тизими мазмунан ўзгартирилиб, педагогларнинг жамиятда тутган ўрни юқори поғонага кўтарилаётганлиги бугунги кунда соҳа ходимларининг касбига муҳаббатини янада орттириб, қалбларига шижоат бағишлаётганлиги, устозларнинг машаққатли ва шарафли меҳнати ҳар қанча эҳтиромга сазовор эканлигини таъкидлашди.

Меҳнат фахрийларига бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан совғалар топширилди ва тадбир концерт дастури билан давом эттирилди.

 

 

М.Шарипов

АСМ ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email