ЖАМОА ШАРТНОМАСИ – ХОДИМЛАР МУҲОКАМАСИДА!

2019 йил 8 февраль куни “Адолат” социал демократик партиясида 2016-2018 йиллар учун тасдиқланган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунларига бағишланган йиғилиши  бўлиб ўтди. Йиғилишда “Адолат” социал демократик партиясининг 28 нафар ходимлари ва давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси Т.Қулиев иштирок этди.

 “Адолат” социал демократик партиясининг 2016-2018 йиллар учун қабул килинган  жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунлари тўғрисида иш берувчи ва касаба уюшма қўмита раисининг ҳисоботлари тингланди. Жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи комиссия раиси касаба уюшмаси аъзоларини текширув далолатномаси билан таништирди.

Шундан сўнг 2019-2021 йиллар учун тузиладиган жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокама қилинди ва касаба уюшмаси аъзолари томонидан бир овоздан  маъқулланди.

Т.Қулиев

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email