Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Когон шаҳар кенгаши томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш, Наврўз умумхалқ байрамини кенг нишонлаш,таълим муассасаларида бадиий хаваскорлик жамоаларини ташкил этиш ва миллий анъаналарини қадрлашга ўргатиш,миллатлараро дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида “Миллий анъаналар жилоси” кўрик-танлови ташкил этилди. Танловда ўрта умумий таълим мактабларининг 9 та бадиий ҳаваскорлик жамоалари иштирок этишди. Ҳар бир жамоа Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган саҳна кўринишларини намойиш этди. Кўтаринки, байрамона кайфиятда ўтган кўрик – танлов натижаларига кўра фахрли ўринларни 6,10 ва 4-умумтаълим мактаблари жамоалари эгалладилар.
3-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Севара Қурбонова “Энг гўзал рақс соҳибаси” номинацияси, 8-умумтаълим мактаб ўқитувчиси Моҳира Рамазонова “Миллий либос соҳибаси” номинацияси ғолиби бўлишди.
Тадбир ғолиблари ва фаол иштирокчилари шаҳар кенгаши томонидан совғалар ҳамда дипломлар билан тақдирландилар.
Л.Джураева
Когон шаҳар кенгаши