Наврўз байрамини нишонлашнинг ўзига хос анъаналари бор. Қариялар, касалмандлар ҳолидан хабар олиш – Наврўз кунлари амалга ошириш жоиз бўлган миллий қадриятларимиздан. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Когон туман кенгаши,туман халқ таълими бўлими ходимлари байрам кунлари ёлғиз кексалар, юз ёшли отахон ва онахонлар, ногиронлар, фахрий педагоглар ҳолидан хабар олишди. 100 ёшли Акрамова Мақула ая, 103 ёшли Гадоев Мирзо ота, 102 ёшли Ширинова Тошмомо ая, ёлғиз ногирон Навитцкая Екатерина, фахрий ўқитувчилар Папова Валинтина Хасанова Зебо, Ҳафизов Бақо оталарнинг хонадонларига ташриф буюриб, озиқ-овқат маҳсулотлари, эсталик совғалари топширилди.
“Сараён” маҳалласида истиқомат қилувчи онахон Акрамова Мақула ая кексалик даврида доимо эътиборда, эъзозда эканлигидан хурсандлиги, бугунги тинч замонада юртимизнинг янада чирой очаётганлиги, невараю-эвараларининг шундай жаннатмакон гўшада бахтли яшаётганлигига шукроналар айтиб, ғамхўрликлар учун раҳмат айтиб, дуо қилдилар.
Г.Раҳматова
Когон туман кенгаши раиси