Кўклам ўз сепини ёяётган айни дамларда юртимизнинг барча гўшаларида гўзаллик, нафосат, янгиланиш байрами бўлмиш Наврўз кўтаринки кайфият ила қарши олинмоқда. “Наврўз” умумхалқ байрамини кенг ва кўтаринки руҳда нишонлаш, миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ИИВ Бухоро академик лицейида ҳам “Ассалом, Наврўз” байрам тадбири бўлиб ўтди. Карнай-сурнай садолари остида бошланган тадбирни Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи подполковник Ш.Алиев табрик сўзи билан очиб берди. Даврага баҳорий таом халим тортилди. Ўқувчилар томонидан тайёрланган лапару куй-қўшиқлар, миллий спорт ўйинлари кураш, арқон тортиш, тош кўтаришга уланиб кетди. Байрам муносабати билан тизимда узоқ йиллар давомида фидокорона меҳнат қилган ўқитувчиларга маъмурият ва касаба уюшма қўмитасининг эсталик совғалари ҳамда Фахрий ёрлиқлар топширилди.
Тадбир давомида академик лицейда “Меҳр улашинг” хайрия акцияси ташкил этилиб, ундан тушган маблағларга болалар уйига турли ўйинчоқ ва совғалар ташкил этилди. Наврўз шукуҳи барча дилларга қувонч бахш этади, дейди тадбирга ташриф буюрган меҳнат фахрийлари.
ИИВ Бухоро академик лицей
касаба уюшма қўмита
раиси Ш.Шарипова