ЯХШИ ДАМ — МЕҲНАТГА ҲАМДАМ

Азал-азалдан она шаҳримиз Бухоро “Шариф Бухоро”, “Ислом динининг гумбази” сифатида нафақат Ўзбекистонликлар учун, балки бутун дунё халқлари учун муқаддас зиёрат ва саёҳат маскани бўлиб келган. Туризмни ривожлантириш, шу заминда яшаб ўтган авлиёларнинг қадамжолари ва тарихий обидалари бўйлаб саёҳат ва зиёрат қилиш, ходимларнинг мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида Бухоро давлат университети ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси томонидан  “Етти пир” бўйлаб зиёрат ташкил этилди.

     Университетда фаолият кўрсатаётган 50 нафар профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар билан табаррук қадамжолар Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф ар- Ревгарий, Хожа Махмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Рометаний, Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий, Ҳазрат Саййид Амир Кулол, Ҳазрат Баҳовуддин Нақшбанд зиёратгоҳларига бориб буюк аждодлар ёди хотирланди.

            Мароқли ва мазмунли ўтган ушбу саёҳат ходимларимизга шариф шаҳримизнинг обидалари ва муборак қадамжолари билан чуқурроқ танишиб олишларига замин яратди.

С.Қаҳҳоров

Бухоро давлат университети

касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email