Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-хунар коллежида 2015-2017 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши ҳамда 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини қабул қилиш тўғрисида жамоанинг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси С.Эргашев ва давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси Т.Қулиев ҳамда коллежининг 100 нафардан ортиқ ишчи- ходимлари иштирок этишди. Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-хунар коллежида ходимларни ижтимоий-иқтисодий,ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган коллеж маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг
2017 йилда бажарилиши тўғрисида юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи директори А.Йўлдошев, бошланғич касаба уюшмаси раиси Ш.Сулеймановалар сўзга чиқиб, 2017 йил давомида иш берувчи ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот бердилар.
Касб-ҳунар коллежи маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси жамоага тақдим этилди.
Ш.Сулейманова
Юридик ва маиший хизмат касб-хунар коллежи
бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси