2018 йил 12 апрель куни Бухоро автомобиль ва йўллар коллежида “Диний экстремизм ёшлар келажагига таҳдид” мавзусида профилактика тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда коллеж директори М.Холов, “Хиёбон” жомеъ масжиди имом хатиби А.Раҳматов, Бухоро шаҳар ИИБ профилактика инспектори С. Шерназаров, 95 нафар ишчи-ходимлар ва 300 нафар талабалар иштирок этдилар.
Бухоро шаҳар ИИБ профилактика инспектори С.Шерназаров сўзга чиқиб, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг ва хуқуқбузарликнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашишда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида ушбу иллатнинг хавфи ва оқибатлари ҳақида тушунтириш олиб бориш, фуқароларни бу борадаги вазиятдан огоҳ этиш ҳамда хабардорлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этаётганлиги, хорижга чиқишни тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида гапириб ўтди.
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш
индустрияси ходимлари бирлашган касаба
уюшмаси қўмитаси раиси Д.Комилова