Фаол ёшларимизга – муносиб иш ўринлари!

2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида янгича ёндашув (мастер класслар ташкил этган ҳолда) асосида Бухоро вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят Бандлик бош бошқармаси, вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида Бухоро шаҳридаги “Семурғ” спорт мажмуасида жорий йилнинг 24 март куни бўш иш ўринлар  меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ушбу бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркасида вилоятдаги 450 дан ортиқ корхона ва ташкилотлардан жами 2 мингдан ортиқ  бўш иш ўринлари таклиф қилинди.

Шунингдек, тармоқ тизимига қарашли бўлган тижорат банклари, ўзларини тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар учун тайёрланган содда ва қулай бизнес режалари ҳамда имтиёзли кредит пакетлари тақдимотини намойиш этди.

Ўтказилган мазкур бўш иш ўринларни меҳнат ярмаркасида 3 минг нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб, шундан 407 нафар фуқароларга ўзларига муносиб бўлган иш ўринларига ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди.

Шундан сўнг, касб-ҳунар таълими битирувчиларига ишга жойлашиш жараёнида талаб этиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш, иш ҳақи меъёрлари, меҳнат таътиллари, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия тўловлари борасида тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Т.Қулиев

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email