Кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар давлат ҳимоясида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил февраль ойида Когон шаҳридаги  кам таъминланган оилалар аҳволи ўрганиб чиқилди.

Ишчи гуруҳ томонидан Когон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида кам таъминланган оила ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила рўйхатида турувчи фуқароларнинг ҳар бирининг хонадонига ташриф буюрилиб, уларнинг яшаш шароити, моддий ҳолати ва имкониятлари тўлиқ ўрганилиб чиқилди.

Шундан сўнг, уй-жой билан таъминлаш учун 5 нафар, уй-жойларни  таъмирлаш бўйича  25 нафар, маиший техникага эҳтиёжи мавжуд 70 нафар, тиббий хизмат билан таъминлашга муҳтож
6 нафар жами 106 нафар кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилди.

Т.Қулиев

Давлат муасасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email