Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Раёсатининг 2018 йил 6 мартдаги “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олот туман кенгаши томонидан жорий йилнинг 20-21 апрель кунлари туман халқ таълими бўлимига қарашли мактаб раҳбарлари, ўқитувчи-ходимлар ҳамда фахрий ўқитувчиларининг Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрига саёҳати ташкил қилинди. 50 нафар саёҳат иштирокчилари Шаҳрисабздаги Амир Темур хиёбони, “Оқ сарой” мемориал мажмуаси, Қўк гумбаз масжиди каби 10 дан ортиқ тарихий ёдгорликлар билан танишдилар. Саёҳат давомида “Мингчинор” дам олиш масканида юртимизнинг гўзал табиатини томоша қилиб ҳордиқ чиқардилар. Нуроний ўқитувчиларимиз шундай имкониятларни яратиб берган муҳтарам юртбошимизга раҳматлар айтиб, элу-юрт тинчлигини сўраб дуо қилдилар.
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба
уюшмаси Олот туман кенгаши раиси
Л.Бобоева