Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2018 йил 6 мартдаги 10-24”с”-сонли “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!” ички туризмни ривожлантириш бўйича қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16-17 апрель кунлари вилоят Автоҳаваскорлар жамиятининг 50 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини Хоразм вилоятига 2 кунлик саёҳатлари ташкил этилди. Саёҳатчилар Хива, Ургенч шаҳарларидаги бой маданий мерос ва қадимий ёдгорликлар билан яқиндан танишдилар.
Мароқли ўтган ушбу саёҳат ишчи-ходимларимизга катта таассурот қолдирди.
Вилоят Автоҳаваскорлар жамияти
касаба уюшма қўмитаси раиси
Шарипова Мавлюда