Жамоа шартномасидаги бандлар ижроси бажарилди.

Бухоро вилоят статистика бошқармасида меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза этиш юзасидан бошқарма маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2016-2018 йилларга тузилган жамоа шартномасини 2017 йилда бажарилиши тўғрисида жорий йилнинг 15 март куни давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши ҳамкорлигида кенгайтирилган умумий йиғилиш ўтказилди.

         Йиғилишни бошқарма бошлиғи в.в.б.У.Джуманазаров очиб берди ва меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган бошқарма маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2016-2018 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши бўйича иш берувчи томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маърузаси тингланди. 

Шундан сўнг бошқарманинг бошланғич касаба уюшмаси  қўмитаси раиси С.Муртазоева сўзга чиқиб, бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Бошқарма ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан
2016-2018 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши  бўйича текширув далолатномаси ўқиб эшиттирилди.

         Шу билан бирга ушбу масала юзасидан бўлиб ўтган музокараларда касаба уюшма аъзоларидан Ф.Ҳакимова, Н.Матросова, молия  бўлими бошлиғи Н.Джалоловалар ҳамда кадрлар бўлими бошлиғи Н.Ярашовалар иштирок этдилар ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

 С.Муртазоева

Бухоро вилоят статистика бошқармаси

 бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email