Хайрли ташаббус

Меҳр-оқибат, хайру саховат кўрсатиш, ўзаро оқибатлилик, яхшилик қилиш каби эзгу одатлар халқимизга хос ва мос. Халқимиз эъзозлайдиган тушунчалардан яна бири болажонликдир. Барча саъй-ҳаракатларимиз, куч-ғайратимиз, меҳнату машаққатимизнинг боиси фарзандларимизнинг муносиб турмуш кечириши, яхши шарт-шароитларда таълим-тарбия олиши, ҳеч кимдан кам бўлмай улғайиши учундир,  десак муболаға бўлмайди. 

Ёш авлоднинг аждодларимизнинг бой маънавий меъроси ва маданияти асосида Ватанга, халққа муҳаббат, садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш  мақсадида жорий йил 15 апрель куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги 32-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг Самарқанд вилояти бўйлаб саёҳати ташкил этилди. Саёҳат давомида болажонлар Самарканд шаҳридаги салобатли ва муҳташам бинолар, шарқ меъморчилиги намуналари саналган тарихий ёдгорликлар билан яқиндан танишдилар. Болажонларга олам-олам қувонч бахш этган, унутилмас таассуротларга бой бўлган ушбу саёҳатнинг юқори савияда ўтишида туристик компаниянинг ҳиссаси катта бўлди. Бу эзгу ташаббуслар юртимизда ҳар бир фарзанд меҳр ва эътибор оғушида эканлигининг яққол тасдиғидир.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси Д.Аралова

Print Friendly, PDF & Email