9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш кунини юқори савияда нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари оилаларига ташриф буюриш, уларга мақсадли моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида бирлашма кенгаши ва барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотларида учрашувлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари Бухоро шаҳар кенгаши томонидан Бухоро шаҳридаги Васфий кўчасида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳамда узоқ йиллар ипакчилик фабрикасида ишлаган Раҳмонов Салом хонадонига ташриф буюриб, байрам билан табриклаб совға топширилди.
Масъул ташкилотчи
Ғ.Раупов