Инсон азиз — хотира муқаддас .

          Бухоро муҳандислик-технология институтида 9 май Хотира ва кадрлаш кунига бағишлаб “Уч авлод учрашуви” тадбири ўтказилди. Унда 120 нафар меҳнат фахрийлари, талаба ёшлар ва институт раҳбарияти иштирок этди. Учрашув институтда узоқ йиллар меҳнат қилган 100 нафар марҳум педагоглар хотирасига бағишланган видеоролик намойиши билан бошланди. Институт маъмурияти, касаба уюшма қўмитаси меҳнат фахрийларини байрам билан қутлади. Талаба-ёшлар томонидан тайёрланган “Хотира” композицияси тадбир иштирокчилари олқишига сазовор бўлди. Талаба-ёшлар устозларига  ўз ижод намуналаридан эсдалик совғалари такдим этдилар. Бир пиёла чой атрофида ташкил этилган учрашувда  иштирокчилар ёш авлодга ўзларининг  бой  илмий тажрибалари ва ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб бердилар.   

          92 ёшни қаршилаган  меҳнат фахрийси Азим Бақоев  сўз олиб, олий таълим муассасасининг биз фахрийларга эҳтироми сифатида ташкил этиладиган тадбирларида қатнашиб,  шу илм масканини обод этиш ва ривожлантириш йўлида қилган беминнат меҳнатларимнинг самарасини кўриб қувонаман -дея тадбир ташкилотчилари ва  талаба ёшларни  дуо қилди.  

        Тадбир доирасида институт ректори У.Мухамедханов , Ёшлар Иттифоқи раиси Дониёр Ғафуров, касаба уюшма қўмитаси раиси Шукрулло Очилов юрт тинчлиги йўлида жонини фидо этган майор Олимжон Алиқулов  хонадонига ташриф буюриб, марҳум хотирасини ёд этдилар. Институт касаба уюшма қўмитаси ва ректорат томонидан  жамоада меҳнат қилган 5 нафар марҳум педагоглар оиласига озиқ- овқат маҳсулотлари билан хайрия  ёрдами ташкил этилди, 4 нафар якка ёлғиз, 16 нафар бемор, касалманд фахрийлар ҳолидан хабар олинди.

Ш.Очилов

 Институт касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email