“Инсон азиз, хотира муқаддас”

  1999 йилдан буён Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан юртимизда 9 май-Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Бугунги фаровон кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш, уларга хизмат кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан биридир.

         9 май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг масъул ташкилотчиси, Бухоро шаҳар кенгаши раиси Ғиждувон туманидаги “Гулистонобод” ва “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида  яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Қодирбобо Жумаев ва Ҳасан  Ҳақбердиевлар хонадонларида бўлиб, отахонларни байрам билан қутладилар.

Тармоқ масъул ташкилотчиси

Ғ.Раупов

Print Friendly, PDF & Email