Бухоро вилояти Касаба уюшмалари Федерациясида 2018 йил 7 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Юридик бўлими етакчи мутахассиси Г.Бабаниёзова, Ўзбекистон Реупубликаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи С.Сулайманов, вилоят прокуратураси ва вилоят ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари, вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари иштирокида “Меҳнат ҳуқуқлари асослари, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат олдини олиш масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарни Бухоро вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Ғ.Сафаров очиб, кириш сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрда БМТнинг Бош ассамблеясининг сессиясида Ўзбекистон Ресубликаси Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳакорликда яқиндан ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида маърузалари олиб борилаётган ишларга янги туртки бўлганлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
Хусусан, семинарда вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари М.Шукуров вилоятда ижтимоий ҳамкорлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатлари, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатни олдини олиш ва йўл қуймаслик юзасидан 2017 йил ва 2018 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Юридик бўлими етакчи мутахассиси Г.Бабаниёзова ўз маърузасида Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Савдо-саноат палатаси, Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва мафаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда муқобил ва муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш йўналишида фаол ҳамкорлик юритилаётганлиги маъруза қилиб, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда уни олдини олишга қаратилган миллий қонунчилик ва ҳалқаро ҳужжатларда тушунчалар ҳақида батафсил сўз юритди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи С.Сулайманов ўз сўзида мажбурий меҳнатга йўл қуйганлик учун қонунчиликда назарда тутилган жазо ва жарималар ҳақида ва бу борада ҳудудий Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси томонидан амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб, семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Семинар юқори савияда ўтказилиб, тадбир давомида иштирокчилар кун мавзуси бўйича фикр ва мулоҳазалар билан алмашиб олдилар.