Оромгоҳда семинар

2018 йил 26 май куни Вобкент туманидаги “Порлоқ келажак” оромгоҳида 2018 йил ёзги соғломлаштириш мавсуми ташкилотчилари, оромгоҳ раҳбарлари, тарбиячилар, етакчилар, оромгоҳда фаолият юритадиган тиббиёт, ички ишлар ходимлари, спорт йўриқчилари, ҳисобчилар иштирокида вилоят ўқув –семинари ўтказилди.

Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши вакили, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ва масъул ходимлари, вилоят халқ таълими бошқармаси, Бухоро вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат маркази, вилоят ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, вилоят маданият бошқармаси, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари иштирок этиб, ҳар бир йўналишда оромгоҳда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Жорий йилда 15 та шаҳардан ташқари стационар оромгоҳларда 6775 нафар, 129 та мактаблар қошида ташкил этиладиган кундузги оромгоҳларда 11060 нафар жами 17835 нафар болаларнинг дам олдирилиши режалаштирилган.

15 та шаҳардан ташқари оромгоҳларда 260 нафар¸ 129 та кундузги оромгоҳларда 984 нафар, жами 1244 нафар педагог ходимлар ва 144 нафар тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатадилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда 600 нафардан ортиқ ички ишлар идоралари профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаган тарбияси оғир ҳамда кам таъминланган болалар учун тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилади. Мавсум давомида 100 нафар иқтидорли ўқувчилар учун экологик-биологик, бадиий ижодиёт, техник ижодкорлик йўналишларида оромгоҳ ташкил этиш режалаштирилган. 142 нафар Мехрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 50 нафари «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағи ҳисобидан, 650 нафар кам таъминланган оилалардаги болалар жамоа шартномалари ва келишувлар орқали бепул соғломлаштирилиши белгиланган.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email