Саралаш босқичи якунланди

         Жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятининг энг чекка Олот туманида  “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Энг фаол ёш тарбиячи” номинацияси туман саралаш босқичи ўтказилди. Унда мактабгача таълим муассасаларида ишлаётган 35 ёшгача бўлган иқтидорли, истеъдодли ёш тарбиячилар иштирок этди. Танлов ҳайъати аъзолари томонидан  7 нафар иштирокчининг танлов Низоми ҳамда мезонларга асосан тайёрлаган ҳужжатлари ўрганилди. Ёш тарбиячилар ўз йўналишлари бўйича фаолиятларини ёритувчи тақдимотни намойиш этдилар. Ҳакамлар томонидан иштирокчиларнинг мутахассислигига ва меҳнат ҳуқуқларига оид билимлари ҳамда чет тили бўйича билимлари даражаси  ошкоралик руҳда баҳоланди. Барча шартларни зукколик, билимдонлик,  шижоаткорлик билан бажарган тумандаги 4-мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Меҳмонова Зулфинисо фахрли 1-ўрин соҳибаси бўлди. Танлов ғолиблари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашининг димлом ва совғалари билан тақдирландилар.

Таълим, фан ва маданият ходимлари

 касаба уюшмаси туман кенгаши раиси

 Л.Бобоева

Print Friendly, PDF & Email