2018 йил 30 апрель- 2 май кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” дам олиш масканида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида 3 кунлик амалий семинари бўлиб ўтди.
Мазкур амалий семинарда давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шахар кенгашига қарашли 40 нафар бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари ва фаоллари иштирок этди.
Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари бундай семинарлар кўпроқ ташкил этилиши мақсадга мувофиқ эканлиги билдиришди.
Шаходат Сулейманова
Бухоро юридик ва маиший хизмат касб-ҳунар
коллежи бошланғич касаба уюшма
қўмитаси раиси