“Йилнинг энг фаол ёш ички ишлар органи ходими” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Бухоро

вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ҳамда ёш авлод вакилларига ватан туйғуси ва мамлакатда рўй бераётган воқеаларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида “Йилнинг энг фаол ёш ички ишлар органи ходими” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

 

Мазкур кўрик танловнинг шахар ва туман босқичида 123 нафар ходим, вилоят босқичида 18 нафар ёш ходимлар фаол иштирок этдилар.

 

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра Когон шаҳар ИИБ бошлиғининг кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосари капитан Элов Зиёдулло Сатторович 1-ўрин, Жондор туман ИИБ ташкилий инспекторлик ва ахборот тахлил бўлинмалари навбатчилик қисми катта инспектор навбатчиси лейтенант Рахматуллаев Ойбек Убайтович 2-ўрин, Ромитан туман ИИБ жиноят қидирув бўлими бошлиғи капитан Халимов Умурбек Халилович
3-ўринни эгаллашди.

Ички ишлар ходимлари

Бирлашган касаба уюшмаси

қўмитаси раиси Ғ.Ҳусенов

Print Friendly, PDF & Email