Бухоро вилоятининг Ромитан туманидаги “Оромитан” оромгоҳи қисқа муддатда мукаммал таъмирланди.
Оромгоҳда 150 ўринга мўлжалланган 3 та ётоқхона биноси, маънавият ва маърифат маркази, минифутбол, баскетбол, скетборд майдончалари, 150 ўринга мўлжалланган амфитеатр, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиладиган майдончалар ташкил этилди. Шунингдек, оромгоҳда болалар учун компьютер саводхонлиги, тасвирий санъат, ёш табиатшунос, инновацион лойиҳалар, инглиз тили, мусиқа ва санъат, рақс, шахмат-шашка тўгараклари ҳам ташкил этилган бўлиб, улар учун замонавий жиҳозланган шинам хоналар ажратилган. 1500 дан ортиқ болалар адабиётлари билан бойитилган кутубхона болаларнинг китобга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилмоқда.
Жорий йилнинг 19 июнь куни “Оромитан ” оромгоҳининг очилиш маросими ўтказилди. Оромгоҳнинг очилиш маросими театрлаштирилган байрам томошалари, Ватан, дўстлик, тинчлик, халқпарварлик ва бахтли болаликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ва шўх рақслар билан якунланди.
Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев, шаҳар ва туман ҳокимлари, шунингдек вилоятдаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Маданий-маърифий в а спорт ишлари
бўлими мудири А.Акрамова