СЕРМАҲСУЛ ЎҚУВ ҲАФТАЛИГИ

Биз ўта шиддаткор ва мураккаб бир давр — дунё саҳнида мафкуравий курашлар, ғоялар, мақсадлар тўқнашуви бир зум бўлсада тинмаётган, ҳаёт суръатлари беқиёс даражада тезлашган бир даврда яшаяпмиз. Бундай шароитда меҳнаткаш ва заҳматкаш халқимизнинг онги ва қалбини турли зарарли таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларни бунёдкор ғоялар сари етаклаш, меҳнат жамоаларида соғлом маънавий муҳитни барпо этиш учун, аввало, касаба уюшма раисининг ўзи ҳаётнинг олдинги чизиғида бўлиши, замон билан баравар қадам ташлаши учун зарур билим ва тажрибага, уларни амалий фаолиятда қўллай олиш малакасига эга бўлиши даркор.

Шу маънода Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг қарорига мувофиқ жорий йилнинг 11-14 июнь кунлари Федерация Ўқув марказида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат ҳизмати ходимлари касаба уюшмаси тармоқ тизимидаги бошланғич касаба уюшмаси қўмита раислари ўқуви юқори савияда ташкил этилганидан биз тингловчилар беҳад мамнунмиз.

Бошланғич касаба уюшмаси етакчиларини Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, меҳнат қонунчилиги ва жамоа шартномаларида белгиланган ҳуқуқий норматив бандлар ва вазифаларнинг ижросини таъминлаш, ХМТ ва унинг конвенциялари, соғлом турмуш тарзи асослари, бошқарув маҳорати ва раҳбар масъулияти каби ўнлаб долзарб мавзуларда қилинган маърузалар, слайд-тақдимотлар, амалий дарслар барчада катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, сермаҳсул дарс машғулотларидан сўнг пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари, истиқлол йилларида бунёд этилган иншоотлар, музей ва сўлим боғларга уюштирилган маърифий саёҳатлар ва маданий тадбирлар ўқув дастурига янада ўзгача мазмун бахш этди.

Касаба уюшмалари кадрлари ва фаолларининг малакасини ошириш, тизимда замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этишга қаратилган мазкур ўқувни ташкил этган Федерация кенгаши, Ўқув маркази ва тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашига ўз самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ўқув марказида олинган билим ва малакаларимиз, ўзаро тажриба алмашув ва тақдимотлар келгуси фаолиятимизни намунали ташкил этишда, жойларда касаба уюшмалари мавқеи ва аҳамиятини янада мустаҳкамлашда беқиёс хизмат қилишига ишонамиз.

Қ.Саидов

Ички ишлар ходимлари

Бирлашган касаба уюшмаси

қўмитаси мутахассиси

Print Friendly, PDF & Email