Вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан жорий йилнинг 27 июнь куни “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир ички ишлар тизимида ишлаб келаётган 35 ёшгача бўлган
20 нафар ёшлар ўртасида бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда ёшлар 5 шарт бўйича беллашдилар.
— ходим ўзини таништириши ва 2018 йилнинг ўтган олти ойи давомида амалга оширилган ишлари ва эришган ютуқлари тўғрисида.
— ички ишлар органларида сохани ислох этишда янги замонавий ғоялар, фикрлар ва таклифларини билдириш.
— давлат рахбари томонидан сохага оид амалга оширилаётган ислохотлардан қанчалик даражада хабардорлиги.
— ёшларни қўллаб қувватлаш масаласида бошқа хорижий давлатлар билан қиёслаш натижалари тўғрисидаги фикри
— жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда бошқа муассасалари ва ташкилотлардаги ёшларни жалб этиш ҳамда тарғибот ва ташвиқот ишлари тўғрисидаги фикри.
Қизғин ва муросасис баҳслардан сўнг 3 -ўринни Ғиждувон туманидан лейтенант Ф.Бозоров, Когон шахридан лейтенант Х.Тоирова, 2-ўринни Бухоро шахридан лейтенант Ш.Жумаев, 1-ўринни вилоят ички ишлар бошқармасидан лейтенант М.Насибуллаева эгаллашди.
Ғ.Ҳусенов
Ички ишлар ходимлари бирлашган
касаба уюшмаси қўмитаси раиси