Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 6 июль куни Бухоро мусиқали драма театрида “Ёш мутахассислар” вилоят Форуми ўтказилди. Форумда Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Ибрагимова, бирлашма кенгаши раиси Ғ.Сафаров ва Федерация Кенгаши бўлим мудири З.Набиевлар иштирок этдилар.
“Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танловининг 8 та йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Форумда “Президент-ёшларга ишонади” видеоролиги ва вилоятимизнинг таниқли ёш эстрада хонандалари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
Шунингдек, Форум доирасида ёш ҳунармандлар, ёш тарбиячилар, ёш фермерлар, ёш тадбиркорлар фаолиятини ва ёшларнинг инновацион ғояларини акс эттирувчи кўргазмаларташкил этилди.
Ёшлар бирлашмаси раиси С.Эргашев