“Ҳар бир оила тадбиркор”!

Ҳукуматимиз томонидан ёшларимизнинг ҳар томонлама етук бўлиб вояга етишишлари ҳамда уларга ўз истеъдодларини намоён этишлари учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган.

 Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан  ёшларни тўғри йўлга бошлаш ва уларни келажакда ҳалол, виждонли, ўз юртига нафи тегадиган тадбиркор бўлиб етишлари учун жиддий қадамлар қўйилмоқда.

 Жорий йилнинг 11 октябрь куни Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” ва “Ёшлар келажагимиз” мавзуларида  давра сухбати бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда 50 нафарга яқин тадбиркорлик қилиш ниятида юрган фуқароларимиз, чет элларга ишлаш мақсадида кетиб, қайтиб келган ёшларимиз ҳамда ишсиз фуқаролар фаол иштирок этишди.

Таъкидланишича, давлат солиқ хизмати органлари ходимлари тадбиркорлик ниятидаги ёшларга паррандачилик, чорвачилик, томарқачилик,  каби ўзлари кўзлаган тадиркорлик йўналишларида бизнес-режалар тузишдан тортиб уни йўлга қўйиб, даромад топиш жараёнига қадар бош-қош бўладилар. Тадбирда йиғилганларга вилоятдаги энг яхши тадбиркорлар ишбилармонлик сирларини ўргатишда, тадбиркорлик фаолияти учун қулай бўлган аҳоли гавжум ва харидоргир жойлардан ижарага бино ажратилиши ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотилишида амалий ёрдам берилиши кўзда тутилгани, шу билан бирга давлат солиқ инспекциялари томонидан тадбиркорлик учун кредитлар олиб бериш орқали уларга ўз бизнесларини йўлга қўйишда ёрдам беришга тайёр эканликлари айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш, уларнинг бу борада амалга ошираётган ишларини янада жонлантириш ва рағбатлантириш мақсадида ёшлар ўртасида “Ёш тадбиркор” кўрик-танлови ўтказилиши ва ғолиблар  вилоят давлат солиқ бошқармасининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланишлари ҳақида сўз юритилди.

Т.Қулиев

Давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари касаба уюшмаси

Бухоро шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email