“Ишонч кунлари” Бухорода

2018 йил 25 октябрь куни  Бухоро вилоятида  “Ишонч кунлари”   ижодий тадбири ташкил этилди.

Тадбирда тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг масъул ташкилотчилари, бирлашма кенгаши ходимлари, туман, шаҳар кенгашлари раислари, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари, касаба уюшма фаоллари, “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндорлари, фаол ёшлар, почта ва матбуот ходимлари, “Бухоронома” газетаси муҳаррири, шоирлар, ёзувчилар ва жами 120 нафар иштирокчи қатнашди.

 Учрашувни бирлашма кенгаши раиси Ғ.Сафаров кириш сўзи билан очди.

Тадбирда “Ишонч” газетаси бош муҳаррири Ҳ.Эрматов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар бирлашмаси раиси Р.Карабаев, “Бухоронома” газетаси бош муҳаррири, Ёзувчилари уюшмаси раиси, шоир Шодмон Сулаймон иштирок этдилар.

Учрашувда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг масъул ташкилотчиси Р.Носирова, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислар  институти Бухоро вилоят  филиали талабаси  М.Бўронова, Бухоро шаҳридаги 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиси О.Беганчова, Бухоро муҳандислик технология институти талабаси А.Саидовлар ва бошқалар газета фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.

Бирлашма кенгаши

матбуот котиби

Р.Нусратова

Print Friendly, PDF & Email