Спорт- соғлик гарови

        Бухоро муҳандислик-технология институтида  1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли  ташкил  этиш мақсадида  педагог аёллар ва талаба-қизлар ўртасида спортнинг шахмат-шашка, стол тенниси турлари бўйича спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Факультетлараро институт биринчилиги мусобақаларида беллашган жамоалар факультет шаънини ҳимоя қилдилар. Ўзаро дўстона муҳитда ташкил этилган беллашув натижасида спортнинг шахмат тури  бўйича “Кимёвий озиқ- овқат  факультети, спортнинг шашка тури  бўйича “Енгил саноат” факультети жамоаси, спортнинг стол тенниси тури бўйича “Электротехника” факультети жамоалари ғолибликни қўлга киритдилар. Совринли ўрин соҳиблари  касаба уюшма ташкилотининг  эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирландилар.

 

Ш.Очилов

Касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email