Унутилмас саёҳат

Президентимиз томонидан мамлакатимизда ички ва ташқи туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган бир қатор қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини  кўпроқ туризмга жалб этилишини  таъминлаш мақсадида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олот туман кенгаши томонидан  2017-2018 йилда 550 нафардан ортиқ касаба уюшма аъзоларининг Республикамизнинг Тошкент, Самарқанд, Шахрисабз, Қарши, Хоразм каби тарихий шаҳарлари ҳамда вилоятимиздаги диққатга сазовор қадамжоларга саёҳатлари ташкил этилди.

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни  33 нафар ўқитувчи-ходимлар кўҳна ва навқирон Самарқанд бўйлаб саёҳат қилишди. Саёҳат давомида Имом ал-Бухорий мажмуаси, Регистон, Бибихоним, Шоҳизинда, Гўри-Амир, Тиллакори мадрасаси бўйлаб ҳамда биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг қабри ва ҳайкалига қилинган зиёратлар ходимларимизнинг  буюк аждодларимиз, шонли тарихимизга бўлган ихлос ва муҳаббати янада ортди.

Мустақиллигимизнинг 27 йиллик шодиёна нишонланган кунларида  рўйи замин сайқали Самарқанднинг тарихий обидаларини, биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг қабрларини зиёрат қилиб, шу кунларга етганимга, шундай юртда яшаётганлигимга шукроналар айтдим. Оламга машҳур шаҳарнинг мустақиллик шарофати ила ўзгарган янги  гўзал қиёфасини  кўриб, қалбим ғурурга тўлди.  Бу саёҳат умр дафтаримдаги энг унутилмас кунлардан бири бўлиб қолади»,-дейди 8- мактаб ўқитувчиси Икром Муродов.

 

Л.Бобоева

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба

уюшмаси Олот туман кенгаши раиси

 

Print Friendly, PDF & Email