Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилувчиларнинг қарийб 40 фоизидан кўпроғини 18 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатликларини тиклашга кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг 20 ноябрь куни таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши Ёшлар бирлашмаси ташаббуси билан “Халқаро талабалар куни” муносабати билан тармоққа қарашли ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида волейбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақада 80 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этдилар.
Қизғин беллашувлар натижаларига кўра, Бухоро олимпия захиралари коллежи жамоаси 1-ўринни, Бухоро педагогика коллежи жамоаси 2-ўринни, Бухоро иқтисодиёт ва банк коллежи жамоаси 3-ўринни эгалладилар. Тадбир ғолиблари ва иштирокчилари касаба уюшмаси шаҳар кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Дилафруз Аралова, Таълим, фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши раиси