Барча меҳр сизга бўлсин!

       Ҳаётимизда кўнгли ўксик, меҳрга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган инсонларга ҳар жиҳатдан эътибор, ғамхўрлик кўрсатиш, кўнгилларини шод айлаш хайрли ва савоб ишдир. Бу жиҳатдан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан 2018 йил давомида байрамлар муносабати билан вилоятдаги “Мурувват” интернат уйларида яшовчи қариялар ҳолидан хабар олиниб, улар учун маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил қилиниб келинди.

        Ана шундай тадбирлар доирасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда “3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан   Бухоро “Мурувват” ногиронлар учун аёллар интернат уйида маданий тадбир ташкил этилди.

     Мазкур тадбир Мурувват уйининг икки юздан ортиқ қалби кемтик, руҳи ўксик, ногирон аёлларини улар ҳамиша эътибор ва эҳтиромда эканлигини ифода этди. Тадбирда вилоятнинг таниқли санъаткорлари ўзларининг концерт дастурларини намойиш этдилар.

       Шунингдек, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар кенгаши ташаббуси билан Бухоро “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйида ташкил этилган тадбирда ҳам юзлаб ногирон, мажруҳ болаларнинг кўнгли шод этилди. Шаҳар кенгаши томонидан интернат уйидаги энагаларнинг 40 нафарига қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email