Халқимиз азал-азалдан мехр-оқибатли халқдир. Ўзбек миллати учун бу фазилат ота-боболаримиздан қолган қадимий ва қадрли миллий қадрият. Ҳеч бир миллат фарзанди ота-онасига ўзбек боласидек меҳр-мурувватли, оқибатли бўла олмайди. Меҳр–мурувват, оқибат негизида инсоннинг қадрига етиш, ҳол сўраш, хайр саховат кўрсатиш, сахий бўлиш каби фазилатлар мужассамдир. Инсонларга яхшилик қилиш мурувват ва оқибатнинг асосидир.
Ромитан туман умумтаълим мактабларида 58 нафар уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчиларимиз бор.Уларга 300 га яқин мутахассис,олий маълумотли ўқитувчиларимиз дарс бериб келмоқда. Уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчиларнинг имконияти чекланган бўлсада, улар мусиқа, спорт, ҳайкалтарошлик, рассомчилик ва бошқа соҳаларга жуда қизиқадилар.Уларнинг баъзиларида ноёб иқтидор борлиги кўпчиликни лол қолдиради. Шундай ўқувчилардан 3-умумтаълим мактабида уйда якка тартибда таълим олувчи 10-синф ўқувчиси Асроров Бахтиёрнинг ҳайкалтарошлик тўгарагида ўрганиб, ясаган ҳайкалчалари таҳсинга лойиқ,
1-умумтаълим мактабида уйда якка тартибда таълим олувчи 6-синф ўқувчиси Насуллаева Умида адабиёт ва шеъриятга қизиқиб ёзган шеърлари ҳар қандай инсон юрагини жумбушга келтиради.
2018 йил 29 ноябрь куни 3 декабрь-“Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан уйда якка тартибда таълим олаётган 58 нафар ногирон ўқувчи-ёшларни қўллаб –қувватлаш мақсадида Ромитан туман халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи, жисмоний тарбия ва спорт жамияти, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашлари томонидан ”Биз сен билан бир сафдамиз!” шиори остида тадбир уюштирилди. Тадбир доирасида ногирон ўқувчилар ўртасида спортнинг шашка тури бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди. Беллашувда 19-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Одилбек Сайфуллаев барча рақибларни енгиб мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. Барча ғолибларга эсдалик совғалар, кубок ва медаллар тақдим этилди.
Таълим,фан ва маданият ходимлари
касаба уюшмаси Ромитан туман кенгаши
раиси Ж.Мирзоев