Раҳбар ходимлар беллашуви

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси   Когон шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан тармоқ ходимлари ўртасида “Касаба уюшмаси соврини” учун волейбол бўйича спорт мусобақаси ташкил этилди. Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уюштирилган мусобақада мактаб директорлари, халқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари раҳбарлари ва турли тоифадаги ходимлар жамоалари иштирок этишди. Муросасиз ўтган баҳслар натижасига кўра, мактаб раҳбарлари жамоаси касаба уюшмаси совринини қўлга киритди. Барча қатнашчилар шаҳар кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Лола Алимова

Тармоқ касаба уюшмаси

Когон шаҳар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email